Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » Кўклам – меҳнат билан кўркам
07
апрель
2018

Кўклам – меҳнат билан кўркам

Кўклам – меҳнат билан кўркамКўклам – меҳнат билан кўркам
ЧИГИТ ЭКИШ ЖАДАЛ ТУС ОЛДИ
Юртимизда қадимий ва навқирон Наврўз нафаси кезиб юрган айни кезларда туманимиз деҳқонлари ҳам баҳорги чигит экиш ишларини қизғин бошлаб юборишди.
Кўп йиллардан буён “Чандир” массивида илғорлар сафида фаолият юритиб келаётган Саъдулла Шаропов раҳбарлик қилаётган “Сероб ўғли Чори” фермер хўжалиги деҳқонлари «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да ҳам туманда биринчилардан бўлиб ерга барака уруғи қадашди.
-Шу йил 14 март куни С. Муродов номли массивнинг “Самир Аширбоевич” фермер хўжалиги даласида чигит экиш бўйича ўтказилган кўргазмали семинарда қатнашгандим. Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда экиш мавсумини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикр алмашилди. Мустақил фермер хўжалиги ташкил этиб, фаолият юритаётганимга 15 йил бўлган бўлсада, ушбу семинар бу йилги шароитда нималарга кўпроқ эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан вужудга келадиган саволларга ойдинлик киритди,-дейди “Сероб ўғли Чори” фермер хўжалиги раҳбари Саъдулла Шаропов.
Дарвоқе, “Сероб ўғли Чори” фермер хўжалиги аъзолари жорий йилда 22 гектар майдонга “Бухоро-6” навли чигит экиб, гектаридан 40 центнердан ҳосил олишни режалаштирган. Бунинг учун ер пушта сувига қондирилиб, даланинг тупроқ тобга келиш шароитига қараб чигит экишга киришилди.
-Мўл ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири навни тўғри танлаш, - дейди кекса деҳқон Аботназар Бахбедов. -Йиллар давомида орттирилган тажрибага биноан деҳқонларимиз аввалги йиллардагидек истиқболли ғўзанинг “Бухоро-6” навини танлашгани айни муддаодир. Боиси бу нав эртапишар ва иссиққа чидамли бўлиб, кўсакларнинг эрта етилиши маъданли ўғитларни ерга солиш муддатларига жуда боғлиқ. “Бухоро-6” нави сербарглиги билан фарқланади. Шу боис фермерлар “Бухоро-6” навининг кўчат қалинлигини ҳар хил тупроқ шароитларига қараб гектарига 80-100 мингдан ўстирилишини асло эътибордан қочирмасликлари жоиз.

Похожие публикации:

Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018