Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » ҲИНДИСТОН АЧЧИҚ ҚАЛАПИРИ ГУЛИСТОНДА ЕТИШТИРИЛМОҚДА
16
апрель
2018

ҲИНДИСТОН АЧЧИҚ ҚАЛАПИРИ ГУЛИСТОНДА ЕТИШТИРИЛМОҚДА

ҲИНДИСТОН АЧЧИҚ ҚАЛАПИРИ ГУЛИСТОНДА ЕТИШТИРИЛМОҚДА
ҲИНДИСТОН АЧЧИҚ ҚАЛАПИРИ ГУЛИСТОНДА ЕТИШТИРИЛМОҚДА
Мутахассислар фикрича, бугунги кунда дунё бўйича 4,4 миллион гектар майдонда аччиқ қалампир экилиб, 68,3 миллион тонна ҳосил олиниши жуда катта даромад манбаини ташкил этади. Бир гектар майдонда ҳосилдорлик 15-20 тоннагача етади. 5 килограмм ҳосилдан 1 килограмм қуритилган аччиқ қалампир олиш мумкин. Мисол учун, 1 гектар майдондан 16 тонна ҳосил етиштирилса, 3,2 тонна қуритилган аччиқ қалампир олинади. Унинг 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг 640 доллар атрофида баҳоланади. Президентимиз шу йил 28-30 январь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида воҳамиз иқтисодиёт тармоқларини ва хусусан, қишлоқ хўжалигини янада тараққий эттириш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган қатор истиқболли кўрсатмалари қаторида қалампир етиштириш ҳам назарда тутилган. Ана шу мақсадда жорий йилда туманимизда ҳам 2000 гектарга аччиқ қалампир етиштириш режалаштирилган бўлиб, айни чоғда Гулистон қишлоғида 74 гектарга плёнка остида қалампир кўчатлари ўстирилмоқда.
-Жорий йил 5 март кунидан бошлаб 1750 килограмм миқдорида Ҳиндистон қизил қалампири уруғини экишга киришган эдик, - дейди туманда кўчат етиштириш бўйича республикадан ташриф буюрган мутахассис аграном Равшанжон Нормуродов. – Ҳозирги кунда ниҳоллар барқ уриб ўсиб, кўчат парвариши билан 400 нафардан ортиқ одам шуғулланаётир. Мазкур майдонда парваришланаётган ниҳол кўчатлари 4000 гектардан зиёд жойга ўтказишга етади. Айни кезда ҳар бир ишчига кунига 20 минг сўмдан иш ҳақи тўлаб, бепул иссиқ овқат тановул қилишни кенг йўлга қўйганмиз. Кўчатларни далага ўтказиш жараёни бошланиши билан ишчилар сонини 1000 нафардан ошириб, кунлик иш ҳақи тўловини 30 минг сўмга чиқарамиз.

Похожие публикации:

Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018