Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » “ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР”
16
апрель
2018

“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР”

“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР”
Ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси
“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР”

Ёш авлодни билимли, мард ва жасур, чинакам ватанпарвар қилиб тарбиялаш борасида мамлакатимизда мақсадли ва самарали чора-тадбирлар йўлга қўйилган. Худди шундай тадбирлардан бири чегара олди туманларида яшовчи ёшлар ўртасида ўтказиб келинаётган «Ёш чегарачилар» ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларидир.
Жорий йил 28 март куни туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ИИБ бўлими ва Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари ҳамкорлигида «Ёш чегарачилар» ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг туман бос¬қичи бўлиб ўтди. Жейнов саноат касб-ҳунар коллежида кўтаринки руҳ ва пухта тайёргарлик остида ўтган мазкур мусобақада Миришкор маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг «Мардлар», Миришкор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг «Лочин-1», Жейнов саноат касб-ҳунар коллежининг «Бургут», Миришкор озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг «Лочин-2», Миришкор агробизнес касб-ҳунар коллежининг «Яшин», Миришкор ирригация ва мелиорация касб-ҳунар коллежининг «Шунқорлар» жамоалари ўзаро куч синашишди.
«Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги», «Гранатани улоқтириш», «Сафда қўшиқ билан юриш», «Ўарбий варақалар, альбом ва вимпеллар кўриги», «Жамоаларнинг махсус устки ки¬йими кўриги», «Ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик бўйича беллашув», «Давлат чегараси тўғрисидаги билимлар бўйича беллашув», «Ўғил болалар 1000 метрга, қизлар 100 метрга югуриш», «Турникда тортилиш», «Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» китобининг билимдони», «Ўқотар қуролни қисмларга ажратиш (сочиш) ва йиғиш» ҳамда «Арқон тортиш» каби қатор шартлар бўйича куч синашишган ёш ватанпарварларнинг истеъдодларини туман ҳокимининг ўринбосари А. Тошев раислигидаги ҳакамлар ҳайъати холисона баҳолаб боришди.
Сафда юриш ва сафда қўшиқ айтиб юришда «Яшин» жамоаси рақибларига қараганда анчагина тажрибалироқ эканларини кўрсатишди. Гранатани улоқтириш ва турникда тортилишда «Бургут» жамоаси аъзолари Ўасан Худойназаров, Ж. Ашурбоев, «Шунқорлар» жамоасидан Наврўз Қурбоналиев, «Мардлар» жамоаси қатнашчиси Ш. ўузоров, ўқотар қуролни қисмларга сочиб-йиҚишда «Яшин» жамоасидан Толиб Жўраев ва «Бургут» жамоаси вакили Муниса Чориевалар ўз тенгдошлари орасида абжир ва маҳоратли эканликларини намойиш қилдилар. Барча беллашувлар шартлари шиддатли ва қизиқарли тарзда кечди.
Ҳарбий қисм офицерлари Ғайрат Қосимов, Айбек Давлетмуродов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Хуршид Шаропов, туман ИИБ ходими Феруз Рахмонов, чегара қўшинлари ҳарбий қисм ходими Иномжон Қосимов ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раисининг ўринбосари Қобилжон Хасановлардан иборат ҳакамларнинг одил баҳоловига мувофиқ барча шартларда алоҳида намуна кўрсатган «Бургут» жамоаси фахрли биринчи ўринга, «Яшин» жамоаси иккинчи ва «Лочин-2» жамоаси учинчи ўринларга лойиқ топилди.
Тадбир сўнгида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан Диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Ёшларни мард ва жасур бўлиб улғайишида чинакам ватанпарварликка ундовчи қизиқарли ва дўстона беллашув барчада илиқ таассурот қолдирди.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018