Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » ОБОД ҚИШЛОҚДАН КЎНГИЛЛАР ШОД
25
апрель
2018

ОБОД ҚИШЛОҚДАН КЎНГИЛЛАР ШОД

Томорқа - туганмас хазина
ОБОД ҚИШЛОҚДАН КЎНГИЛЛАР ШОД
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартда чиққан “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «O’zLiDePнинг обод кўчалари» акцияси доирасида партиянинг Миришкор туман Кенгаши томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, Партия фаоллари томонидан туман марказидаги “Гулистон” маҳалласи ҳудудидаги Алишер Навоий номли кўчанинг янада обод ва кўркам бўлиши аҳолининг ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, даромад олишлари учун амалий ёрдам бериш мақсадида тарғибот ишларини олиб борилмоқда.
Халқимизнинг “Ободлик кўнгилдан бошланади”, деган қарашларига ҳамоҳанг ҳолда 2018 йил 12 апрель куни аҳоли яшаш тарзи билан танишиш мақсадида “Гулистон” маҳалласи ҳудуди бўйлаб кўчаларни тартибга солиш ва ободонлаштириш юзасидан Янги Миришкор МФЙда яшовчи маҳалла фаоли, кўчабоши Тошқул Хидиров билан бирга аҳоли ўртасида мулоқот олиб борилди.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, томорқалардан унумли фойдаланиш, фуқаролар ўртасида маънавий-маърифий ишларни тарғиб қилиш юзасидан ўтказилган мулоқотлар жараёнида маҳалла аҳолиси ўзлари яшаб турган уйлари кўчасининг 250 метр масофадаги тош қопламали йўлни асфальтлаш ҳамда томорқадан самарали фойдаланишда ҳудудда минерал ўғитлар ва зараркунандаларга қарши кимёвий препаратлар сотиш шохобчаси ташкил этиш бўйича мурожаат қилишди. Ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида партия фаоллари томонидан тегишли ташкилотларга партиявий воситалар орқали амалий кўмак кўрсатишга келишиб олинди.
Шу куни А. Навоий номидаги кўчада яшовчи аҳоли томонидан томорқага экин экиш, ариқларни тозалаш, кўчат ўтказиш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш ишлари амалга оширилиб, ҳашар ўтказилди. Аҳолига томорқалардан самарали фойдаланиш, хонадон эгаларига полиз экинларини етиштириш борасида зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018