Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » Ички туризм
07
май
2018

Ички туризм

Ички туризм
ҲАМ ЗИЁРАТ ҲАМ САЁҲАТ

Она диёримиз дунё сайёҳлари эътиборини тортган мамлакатлар сирасига киради. Қадимий шаҳарлардаги тарихий обидалар ҳам халқимизнинг улуғвор ҳаётидан ҳикоя қилиб туради. Меъмуар ёдгорликларни ўрганиш, уларни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги Пф-4906-сонли ҳамда 2017 йил 3 февралдаги Пф–4944–сонли фармонларининг ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам қатор ишлар йўлга қўйилган. Чунончи, мавжуд 35 та маҳалланинг Нуроний ҳамда фахрийлари, ҳожилар, туман иқтисодиётига ҳисса қўшган фидойи инсонларни, туманимиз ҳокими Р. Комилов ташаббуси остида ўлкамизнинг турли гўшаларига навбати билан саёҳатга юбориш жорий этилди. Шу йил 18 апрель куни «Миришкор», «Янги Миришкор», «Ободон», «Калта», «Қумбанги», «Оқмачит», «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинларидан 50 нафар киши, 20 апрель куни эса Янги Жейнов, Аввона, Янги ариқ, Айзобод, Каттапой ва Олтин бошоқ маҳалла фуқаролар йиғинларидан 50 нафар киши ватанимизнинг энг сўлим гўшаларидан бўлган Самарқанд шаҳрида ҳам зиёрат, ҳам саёҳат қилиб қайтишди. Зиёратчилар туман Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси Х. Қосимов, Нуроний жамғармаси туман Кенгаши раиси А. Хосиятовлар бошчилигида Самарқанднинг диққатга сазовор манзилларини томоша қилдилар.

Саёҳат давомида марҳум, (Биринчи президентимиз) И.А.Каримов хонадонига, ташриф буюриб, у кишининг қабрлари ва ҳайкалларини ҳам зиёрат қилиш билан биргаликда, Ўзбекистоннинг мўъжизавий маскани бўлган Регистон ва Гўри Амир мақбарасини, шундан сўнг Бибихоним мақбарасини ва бошқа бир неча зиёратгоҳларни қўриб қайтишга мушарраф бўлган зиёратчилар номидан Миришкор маҳалла фуқаролар йиғинидан Тўрақул ҳожи Маматов, Ободон маҳалласидан Рўзибой Қосимов, «Ўзбекистон» маҳалласидан Файзулло Ҳайдаров, «Олтин бошоқ» маҳалласидан Худойқул Азизов, «Аввона» маҳалласидан Ойгул момо Жўраева, Файзулло ҳожи Ниёзов, Ҳайитбой ҳожи Оқчаев, Бахром ҳожи Баротовлар саёҳат ташкилотчиси бўлган туман ҳокими Равшан Комиловга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018