Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » Мардлик бурч ва садоқат
07
май
2018

Мардлик бурч ва садоқат

Мардлик бурч ва садоқат
БУХОР БОБОНИНГ КЎНГЛИ ТОҒДЕК КЎТАРИЛДИ

Бухор Ражабов иккинчи жахон уруши жангларининг туманимиздаги яккаю ягона тирик гувохи сифатида Элобод қишлоғида яшаб келаяпти. Унинг ҳаётий хотиралари қатида қанчадан-қанча воқеликлар мужассам. Бу табаррук отахон билан суҳбатлашиш, унинг покиза ниятлар билан йўғрилган дуоларини олиш ҳар қандай одам учун ҳам савобу самара келтиради.
Юртимизда инсон қадри, унинг шаъни ниҳоятда улуғланиши қонунларимизда ва қатор қонуности ҳужжатларда ҳам ўз тасдиғини топиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелда чиққан «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ҳамда «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам фикримизга яққол исбот ясайди.
Мазкур фармон ва қарорга асосан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5000000 (беш миллион) сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилиши белгиланди. Шунингдек, иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилиб, ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарлар ташрифининг ташкил этилиши ҳам чинакам олижаноблик, эъзоз ва эътибор намунасидир.
Жорий йил 24 апрель куни туман ҳокими Равшан Комилов бошчилигида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бухор Ражабов хонадонига уюштирилган ташриф ҳам 100 ёшли отахон ва унинг яқинлари кўнглини тоғдек кўтарди. 5000000 (беш миллион) сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти билан бирга Б.Ражабовга бир дона қимматбаҳо музлатгич, бир сидра юмшоқ ётоқхона жиҳозлари, икки қоп ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари тантанали тарзда топширилди. Тадбирда Элобод қишлоғидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳам шеърлар ўқиб, гулдасталар билан узоқ ўтмиш гувоҳи бўлган отахонннинг шодлигига қувонч қўшишди.
Совға-саломлар билан нуроний қарияни қутлар экан, туман ҳокими агар истаги бўлса бир нафар кузатувчи билан отахоннинг ўзи жанг қилган мамлакатга сафарга бориш имкони ёки хоҳишига кўра Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бориш имтиёзи ҳам Президентимиз томонидан берилганини иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бухор бобога таклиф сифатида билдирди.
Бундай эъзоз ва эътибордан мамнун бўлган отахон Давлатимиз, халқимиз ва Президентимиз ҳақларига дуо қилди.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018