Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » ОММАВИЙ МАДАНИЯТГА ҚАРШИМИЗ
14
май
2018

ОММАВИЙ МАДАНИЯТГА ҚАРШИМИЗ

ОММАВИЙ МАДАНИЯТГА ҚАРШИМИЗ
Бугун халқаро муммолардан бири бўлган “оммавий маданият” барчани бирдек ташвишга солаётгани сир эмас. Бутун дунё хамжамияти ушбу муаммога қарши хамжихатликда кураш олиб бораётгани сир эмас. Бу борада юртимизда ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқдаки, улар ўз самарасини бериб келаяпти. Туманда аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар орасида огоҳлик давр талаби мавзусида кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Маълумки, мамлакатимизга истиқлол йилларига келиб, баъзи бир ғарб мамлакатларидан кириб келаётган иллатларнинг олдини олиш, ёшларнинг миллий иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кўламда амалга оширилиб бораётир.
Лекин айрим шахслар хорижий мамлакатларнинг миллий менталитетимизга мос келмайдиган филъмларда тарғиб қилинаётган “Оммавий маданият” таъсирига тушиб қолиб уларга тақлид қилинаётгани ачинарлидир.
Натижада бу кимсалар ёшлар ўртасида ҳаё, ибо, мехр-оқибат деган тушунчалардан юз ўгиришга уринишаётгани қандай изоҳлаш мумкин. Ачинарли томони шундаки, ёшлар ва қизлар борлиги кўпчиликни ташвишга солади.
Бу каби таҳдидлардан аҳолини доимо огоҳ этиб, энг асосийси ёшлар орасида кенг тушинтириш ишлари олиб бориш, уларда бу ёт қарашларга нисбатан ғоявий иммунитетни шакллантириш асосий вазифаларимиздан биридир.
Мамлакатимизда эса “оммавий маданият” ва унинг салбий оқибатларига қарши доимий равишда кураш чоралари муттасил кучайтирилмоқда. Бу борада барча таълим даргоҳларида, ташкилот, муассаса ва корхоналарда ушбу иллатни тагтомири юлиб ташлаш орасида муайян ишлар амалга оширилиб бориляпти.
“Оммавий маданият” нинг мудхиш оқибатлари кишиларнинг онгини бузиш, барқарор тараққиётга халал беришга қаратилганлиги билан ҳам хафлидир. Шу боисдан жойларда тарих ҳамда ўтмишимиздан бегоналаштирувчи ёвуз кучлар сирларини фош этувчи давра суҳбатлари ҳамда видеофилъмлар намойиш этилиб борилаётганлиги ўзининг ижобий самараларини беряпти.
Бугунги кунга келиб кўпчилигимиз шуни англаб етдикки, “оммавий маданият ” деган тушунча бизнинг урф-одатларимизга мутлақо мос келмайдиган кийиниш маданиятимизга зид бўлган, ялонғочлик ва фалж ишлари тарғиб қилиш каби иллатлар авж олганлигидир.
Бу албатта ўсиб-ўниб келаётган ёшларимиз онгида ватанга муҳаббат юртга садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим омили хизмат қилмоқда. Озод ва обод Ватанда бахтиёр яшаётган юртдошларимиз диёримизни дунёга танитишга ва буюк аждодларига муносиб бўлишга интилаётгани дилларимизга мамнунлик бахшида этади.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018