Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » УМР ЗАВОЛИ
14
май
2018

УМР ЗАВОЛИ

УМР ЗАВОЛИ

Гиёҳвандлик- ХХI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Ўрта асрларда инсоният хаётига жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар бугунги цивилизация замонига келиб ўз ўрнини гиёҳвандлик иллатига бўшатиб берди, десак асло муболаға бўлмайди. Соғлом турмуш тарзини олиб бораётган киши билиб-билмай бу кўчага кириб қолса, ўзининг тинч, фаровон ва бахли хаётини қора зулматга айлантириши айни ҳақиқат. Гиёҳванд киши нафақат ўзига, балки яқинларига ҳам тўхтовсиз азоб беради. Ундан туғилган фарзандлар эса ота-онасининг хатоси оқибатида бир умурга мажруҳлик қисматига мубтало бўладила. Зеро, нафақат соғлом ота-онадангина соғлом зурриёд дунёга келади.

Баъзан гиёҳвандлик қурбонига айланиб қолган инсонларнинг қисматини кўриб, уларга нисбатан нафақат, қаҳр ва раҳм туйғуларининг уйғониши табиий. Уларнинг қуриётган дарахт мисол умри эвазига айрим қора оғуни вояга етмаган ёшлар орасида тарқатиб, уни истеъмол қилишга тарғиб қилаётганига жим қараб туриб бўлмайди.

Гиёҳвандлик- инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий холатини буткул издан чиқарадиган ғоя хатарли иллат, бедаво хаствлик. Наркотик моддаларга ўрганиб қолиб, уларни истеъмол қилмасдан туролмаслик, гиёҳвандликдир. Унга чалинган киши борган сари холдан тояди, хиссиётлари қўполлашади, маънавий қиёфасидан маҳрум бўлади, ОИТС, захм, вирус гипатити, сил каби касалликларни ёқтириб олади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликга таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида гиёҳванд тайёрловчи дунёдаги етакчи давлат – Афғонистондан бу захри қотилнинг тоборо кўпроқ миқдорда кириб келаётгани ҳақида тўхталиб, унинг бир қисми минтақамизга сингиб кетаётгани жиноятчиликни ўсишига, ёшларнинг бузилишига, ҳатто миллат генофондининг айнишига олиб келишини уқтирган эди. Шунинг учун ёшларни бу бало-қазодан асраб-авайлаш, уларни санъат, адабийт, спортга ошно қилиб, баркомол инсонлар этиб тарбиялаш куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Маълумки, бугунги кунда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ва гиёҳвандлик дунё миқёсида энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади ва ҳар йили гиёҳвандликка ружу қўйган минглаб кишилар ҳаётдан бевақт кўз юмадилар. Ҳар йили кенг тарқалган ва хафли деб ҳисобланган гиёҳванд моддаларнинг 75-80 тоннаси ўз истеъмолчиларнинг топяпти.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши дунёдаги энг муҳим долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Дунё бозоридаги опий гуруҳидаги наркотик моддаларнинг 85 фоизи Афғонистонда ишлаб чиқарилган героин ва опийни ташкил этмоқда. Афғонистондан ҳар йили 900 тоннага яқин опий 375 тонна героин олиб чиқиб кетилмоқда.
Гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамон халқаро майдондаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. БМТ томонидан тайёрланган ҳисоботларда маълум қилинишича ҳар йили дунё миқёсида гиёҳвандликка чалинган 200 минг киши хаётдан кўз юммоқда.

Гиёҳвандлик ҳозирги кунда ёшлар хаётида хавф солаётган жиддий ва глобал муаммоларга айланиб қолмоқда. Дунёқараши эндигина шаклланиб бораётган, бор куч-ғайратини фақат билим олишга, изланишга хунар ўрганишга сарфлаши керак бўлган бир пайтда, ўсмирларни алдов йўли билан гиёҳвандлик қурбонига айлантираётган кимсалар озми? Қанчадан-қанча оилаларнинг ёстиғини қуритаётган гиёҳвандликка қарши ҳар бир инсон ўзи курашмоғи, ташқи таъсирлардан ҳимояланмоғи лозим, чунки соғлом авлод ўтмиши қадим, тупроғи олтин, осмони мусаффо Ўзбекистоннинг келажак ворисларидир. Уларнинг мана шундай соғлом муҳитда, эзгу тушунчаларни юракларига жойлаб вояга етказайликки, ҳеч қанақа ташқи салбий хуружлар ва қора иллатлар ўпқони уларни ўзига жалб қила олмасин.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018