Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » МАВСУМ ТАРАДДУДИ
26
май
2018

МАВСУМ ТАРАДДУДИ

МАВСУМ ТАРАДДУДИ

МАВСУМ ТАРАДДУДИ

Жорий йилнинг 25 май куни Миришкор туманидаги “ Усмон Юсупов Агросервис МТП” МЧЖда жорий йил “Ғалла” ўрим мавсуми олдидан ўрим – йиғимга жалб қилинган техникалари кўрикдан ўтказилди.
“Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур” дейди доно халқимиз. Тадбирда сўз олган туман ҳокими Р.А.Комилов халқимизнинг ушбу мақоли таг замирида жуда катта маъно мужассамлигини айтиб, мавсумда иштирок этадиган ҳар битта техника том маънода хирмоннинг баракасини, ҳосил нест – нобут бўлмаслигини, ишнинг унумини ва албатта муваффақиятни таъминлашда деҳқоннинг қаноти эканини алоҳида таъкидлади
Шунингдек ғалланинг талон – тарож бўлишига, бир зумгада ишда сускаштликка, бепарволикка йўл қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ҳақида бот – бот такрорлаган туман ҳокими мавсум қаҳрамонлари – шижоатли камбайнчиларга омад тилади.
Тадбирда ҳар бир камбайн ҳайдовчисига бир миллион сўмдад иш ҳақилари ва ун, ёғ, гўшт ва бошқа сабзавот ҳамда озиқ – овқат махсулотлари тарқатилди.
Хусусан техникаларнинг ишлаши, техник созлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳолати мутахасислар иштирокида яна бир карра кўздан кечирилди. Айниқса Россия Федератив Республикасида ишлаб чиқарилган “KTCTJR – 410” ва Ўзбекистон ва Америка ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган “КЕЙС – 4088” русумли янги комбайнлар кўргазмаси барчанинг диққат эътиборини ўзига тортди.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018