Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » Огоҳлик – давр талаби
26
июнь
2018

Огоҳлик – давр талаби

Огоҳлик – давр талаби


ЭЪТИҚОД КУШАНДАЛАРИ


Бугунги глобаллашув давридаги энг мураккаб муаммолардан бири бу-ғоявий ва мафкуравий таҳдидлар ҳисобланади. Диннинг инсон ҳаётида қанчалик муҳим аҳамиятга эга экани,жамиятнинг ажралмас таркибий қисми эканлиги ва кишиларни бошқаришдаги ўрни ниҳоятда катта экани кўпчиликка сир эмас.Буни жуда яхши англаган айрим қора кучлар ўзларининг қабиҳ мақсадларини амалга оширишда диндан усталик билан фойдаланмоқдалар. Бундай кучларнинг разил ишлари оқибатида айрим ватандошларимиз эътиқодидан айрилаётганлиги ва энг аввало, уларнинг бу кирдикорлари юксак маънавиятимизга қарши қаратилгани, халқимизни ана шу бебаҳо бойликдан жудо қилиш учун бор кучлари билан ҳар хил усул ва воситалар орқали зўр бериб уринаётгани барчамизни ташвишлантиради.
Юртбошимиз шундай таъкидлайдилар: “Маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий,ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим,деб ўйлайман.Агарки масалага амалий кўз билан қарайдиган бўлсак, маънавиятимизга қарши қаратилган ҳар қандай хуруж бу миллатимизни миллат қиладиган, асрлар, минг йиллар давомида аждодлардан-авлодларга ўтиб келаётган ўзига хос ва ўзига мос хусусиятларга, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғусига,бизни доимий равишда тадрижий тараққиётга чорлайдиган, шу йўлдаги барча асорат ва иллатлардан халос бўлиб, озод ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу мақсадларимизга катта зарба берадиган мудҳиш хавф-хатарларни англатади.
Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади. Бундай тажовузкорона ҳаракатлар бизлар учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни, аввало, беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилгани билан, айниқса, хатарлидир”.
Ҳақиқатан ҳам, бугун жаҳон сиёсий жараёнларидаги асосий таъсир мафкуравий хуружлар орқали амалга оширилмоқда.Уларнинг шакли турли-туман бўлиб, айниқса, ҳозирги вақтда авж олаётган ижтимоий –сиёсий, маънавий –ғоявий муаммолардан бири бу, шубҳасиз, миссионерлик ҳаракатидир.
Маълумки, миссионерлик муайян бир диндаги кишилар ўртасида бошқа бир динни тарғиб этиш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракат бўлиб, унинг жамият ҳаётида қанчалик аянчли таъсир кўрсатишига кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Юртимиз истиқлолга эришгач, юртимизга турли ғоя ва мафкуралар кириб кела бошлади. Улар орасида ғаразли мақсадларни кўзлаган миссионерлик ҳаракати алоҳида ажралиб туради.
Миссионерларнинг мақсадлари қандай қилиб бўлса ҳам мустақиллик йўлига ўтиб, порлоқ келажагини барпо этаётган юртимиздаги аҳилликка,барқарорликка, миллий ва диний қадриятларимизга путур етказишдир. Маълумки, миссионерлар худди шу йўл билан бир неча ўлкаларда ижтимоий –сиёсий ҳаётни издан чиқаришган, яхлит халқларни бир қанча гуруҳ ва табақаларга бўлиб юборишган. Масалан, матбуот хабарларига кўра, Индонезияда ҳаракат қилган миссионерлар йигирма беш йил мобайнида минглаб одамларни ўз томонларига оғдириб олишди ва улар яшаётган Шарқий Тиморни мамлакатдан ажратишди.
Халқларни тўғри йўлдан чалғитиш, ораларига нифоқ солишга улар кўплаб маблағ сарфлашяпти, минглаб нусхада турли нашрларни тарқатишяпти. Ҳозир жаҳоннинг турли бурчакларида вақти-вақти билан алангаланиб турадиган низолар ва динлараро тўқнашувларда ҳам миссионерларнинг қўли бор.
Шундай экан, халқимиз, айниқса, ёшларимизни турли ғаразли хуружлар ва ҳамлалардан ҳимоя қилиш шу кундаги энг долзарб вазифадир.
Ҳулоса қилиб айтганда, миссионерлик оқими ҳам бошқа диний –экстремистик оқимлар каби жамиятимизга, келажагимиз бўлган ёшларимизга раҳна солишга қаратилган оқимлардан биридир. Унга қарши курашиш учун ҳамиша, ҳамма вақт ҳушёр ва сергак бўлишимиз зарур. Токи, жамиятимизни, онгимизни, қалбимизни заҳарлайдиган ҳар ҳил иллатлар ҳаётимизга ҳеч қачон раҳна солмасин. Тинчлигимиз, бирлигимиз ва эътиқодимизга таҳдид солиб турган миссионерлик ҳаракатига, бошқа бузғунчи тоифаларга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ватан, миллат ва келажак авлодлар олдида масъулиятимиз шуни тақозо этади. Миссионерлик муаммосини бартараф этишда ва соддадил ҳалқимизни уларнинг ёлғонларига алданиб қолишларининг олдини олишда аждодларимизнинг илмий ва маънавий меросларидан фойдаланишимиз лозим. Биз муқаддас Ислом динимиз таълимотларини чуқур ўрганишимиз, унинг барча кўрсатмаларини ҳар томонлама чуқур билишимиз ва нотўғри фикрларга қарши жавоб бера оладиган савияга кўтарилишимиз жуда муҳимдир. Зеро, муҳтарам Президентимиз таъбирлари билан айтадиган бўлсак: “ўояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан ҳаракат қилмоғимиз лозим.”
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018