Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » ҚАДДИ БАЛАНД ДЕҲҚОНЛАР ЧОШ ХИРМОН УЙДИ
30
июнь
2018

ҚАДДИ БАЛАНД ДЕҲҚОНЛАР ЧОШ ХИРМОН УЙДИ

ҚАДДИ БАЛАНД ДЕҲҚОНЛАР ЧОШ ХИРМОН УЙДИ
ҚАДДИ БАЛАНД ДЕҲҚОНЛАР ЧОШ ХИРМОН УЙДИ

Асло муболаға эмас, хал¬қимиз азал-азалдан донни, нонни улуқлаб эъзозлайди. Бу бекорга эмас, албатта. Боиси, дастурхонимизнинг кўрки ҳам, қут-баракаси ҳам бободеҳқон заҳматли меҳнати эвазига етиштирилган дон мўл-кўлчилигига боғлиқ. Шунинг учун ҳам донни ризқ-рўзимиз манбаи, нонни неъматлар султони, деб атаймиз. Эътиборли жиҳати, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ғалла мустақиллигига эришиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Кейинги пайтларда юртбошимиз томонидан барча соҳаларда бўлгани сингари қишлоғ хўжалигида ҳам амалга оширилаётан туб ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бераётир. Жумладан, Ғалла етиштириш йилдан-йилга кўпаймоқда.
Ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб меҳнат қилаётган туманимиз деҳқонлари амалдаги йилда 22845 гектарга эртапишар ва серҳосил “Ғазвон, “Яксарт”, “Жайхун”, “Таня”, “Андижон-2” нав ғалла етиштириб, давлатга дон сотиш бўйича белгиланган шартнома режасини ошиғи билан адо этишди. Фидойи деҳқонларимиз уйган ялпи хирмон салмоғи режадаги 48300 тонна ўрнига амалда 53500 тоннага етди. Белгиланган режа-топшириқ 17 иш кунида шараф билан уддаланиши таъминланди. Ўрим-йиғим мавсумида таъминотчилар, машина трактор парк¬лари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан турли эҳтиёт қисм¬лар ҳамда ёнил¬ғи-мойлаш материаллари ўз вақтида етказиб берилгани деҳқонларга қўшқанот бўлди. Энг аввало туманимизнинг пилла ва ғалла хирмонлари юксалишида матонатли меҳнат қилган барча-барчага ўз ташаккуримни билдираман.
Албатта, ҳозирги кунда ҳам туман ғаллазорларида комбайнлар “наъра” тортиб, ўрим-йиғим давом этмоқда. Ўз навбатида ҳосилдан бўшаган майдонлар пешма-пеш ҳайдалиб, такрорий экинлар экиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Дарвоқе, ҳар қандай иш қиёс қилинганда ёрқин кўринади. Эшитганларим ва ўз кузатувларимдан келиб-чиқиб айтадиган бўлсам, мустақилликка эришилган дастлабки йилларда ҳаммаси бўлиб Миришкор туманида 5000 минг тонна ҳам ғалла етиштирилмаган. Ҳосилдорлик эса туман бўйича ўртача бор-йўғи 17-18 центнерни ташкил этган, холос. Бугунга келиб туманимизда ўша даврларга нисбатан ғаллачиликда ҳосилдорлик 4-5 баробар, ялпи ҳосил миқдори эса 8-9 ҳисса ошди. ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, ҳар бир килограмм, ҳар бир центнер ғалла замирида қанча меҳнат, машаққат, тинимсиз изланишлар ётибди. Бу эришилган зафарларнинг олтин калити, албатта, Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида мамлакат аҳолисини ўзимизда етиштирилган дон билан таъминлаш юзасидан олиб борган оқилона сиёсатнинг натижасидир.
Ҳар жиҳатдан таъкидлаш ўринлики, жорий йил об-ҳаво ноқулай келиб, сув танқислиги рўй берганига қарамай чош хирмон уюшда жонбозлик кўрсатган мавжуд 1239 та фермер хўжаликлари жамоаларининг аксарияти юксак намуна кўрсатишди. Шу йил 29 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан белгилаб берилган аниқ мақсадли топшириқ асосида иш тутилгани эришилган ютуғнинг бош омили бўлди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Бундай юксак маррани забт этишда Махтумқули номли, “Янгиобод” Автономов номли, Р. Ғойибов номли, “Миришкор”, “Жейнов”, “Помуқ”, «Чандир», Амир Темур номли, “Кўҳна Фазли”, «Авазчўл», “Тожикистон”, “Тошкент”, “Олтин бошоқ” массивларидаги фермер хўжаликлари юксак натижаларни қайд этишди. Эътиборли жиҳати, бу йилги оғир табиий иқлим шароитида мардонавор меҳнат қилган, тажриба ва маҳоратга таяниб иш юритган юздан зиёд ил¬ғор фермер хўжаликлари гектарлар самарадорлигини 55-60 центнерга етказиб, барчага ўрнак бўлишди.
Дарҳақиқат, инсон меҳнатининг баракаси ҳалолликда бўлиб, халқимизнинг бу азалий ақидаси ҳар бир фермернинг ҳаётий шиори бўлсагина кўзлаган мақсадига албатта, эришади. “Сариқов Жўра Эламонович”, “Хонибоев Азизбек”, “Ҳиммат Жаҳонгиров”, “Авазов Раҳмонқул Шоймардонович”, “Арол”, “Зарипов Бегзод Асғарович”, “Јавс”, “Азимжон”, “Янги йўл”, “Бердиева Мақсуда”, “Фидоев Муқсинжон Муқимбоевич”, “Мингешов Ўткир”, “Алибеков Амирхон”, “Зарина Файзуллаева”, “Ёрқин”, “Абдураим ота”, “Амирқулов Бегзод”, “Авазчўл Муроди”, “Ином юрт фахри”, “Адхам зиё”, “Очил дастурхон”, “Олтин бошоқ сардори ”, “Абдишукуров Авазмурод”, “Зафаржон Нормаматович, “Бахтли остона”, “Асилбек Янгибоевич”, «Ҳасанов Бахтиёр» “Раҳмонқулова Кибриё” каби юзлаб илғор фермер хўжаликларини ҳам шунга тенглаш мумкин.
Очиғи, эришилган ютуқ осонликча қўлга киритилмади. Ғалла парвариши борасида муҳтарам юртбошимиз томонидан кўрсатилган беминнат ёрдам ва йўл-йўриқлар меҳнатда муваффақият ғозонилишига олиб келди. Кўрилган оқилона чора-тадбирларга таяниб, ўрим-йиғим иштирокчиларига ҳукуматимиз томонидан барча қулай шарт-шароитлар яратиб берилди. Асосийси, доннинг харид нархлари ошди. Бу ҳам меҳнатга бўлган муносабатни ўзгартирди. Бундан руҳланган деҳқонларимиз ғалла парваришида илғор технологияларни амалиётга қўллаб, мўл ҳосил етиштиришди. Қисқа фурсатда туманда давлатга дон сотиш бўйича кўзда тутилган ҳосилни қайта ишлаш корхонасига етказиб берилишида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Пишиб етилган донни нест-нобуд қилмасдан саранжомлаб олишда юздан зиёд комбайнлар, ташув техникалари отрядларга бўлинган ҳолда ишни тўғри ташкил этишди. Бундан ташқари, шу йилнинг ўзида туманда ўндан зиёд замонавий, серунум янги ўрим комбайнлари ҳам келтирилиб, ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда муносиб ҳисса қўшди.
Яна бир гап, ишни юқори суръатда ташкил этишда, яъни кунига 3800-4000 тоннагача давлат қабул масканларига сара дон етказиб беришда Чироқчи, Қамаши, Ғузор, Яккабоғ, Қарши ва бошқа туманлардан ўрим-йиғимга жалб этилган замонавий техникалар кучидан ҳам унумли фойдаланилди.
Дарвоқе, далаларда ҳали ҳосил мўл. Шу боис тажрибали деҳқонлар илғор фермерлар билан ўзаро кенгашиб, давлатга режага яна қўшимча 10000 тонна сара дон армуғон этишга аҳд қилишди. Деҳқонларимиз зиммаларига олган қўшимча мажбуриятни ҳам тез кунда адо этиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик тўйига муносиб тўёна туҳфаси ҳозирлашларига ишонаман. Аввало, бунёд этилган юксак хирмон фермер хўжаликларини иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бирга, ҳаётимиз фаровонлигини таъминлашда ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшди. Қолаверса, бугунги кунда аҳоли моддий манфаатдорлигини янада яхшилаш учун ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишлари тағин ҳам кучайтирилаяпти. Бундан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришиш, гектарлар самарадорлигини ошириш, деҳқончилик маданиятини шакллантириш ва энг асосийси, дастурхонларимизни турли ноз-неъматларга тўлдиришдан иборат.
Пилла, Ғалла, пахта ва бошқа тармоқларда ютуқлар қўлга киритилаётган бўлсада, лекин ҳали олдимизда қиладиган ишларимиз бир талай. Шу боис аввало эътиборни аҳоли банд¬лигини таъминлашга қаратаяпмиз. Қишлоқларда фаолият юритаётган тадбиркорлар, фермерлар томонидан яратилаётган иш ўринлари аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Томорқадан унумли фойдаланиш, шахсий чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик соҳаларини ривожлантириш ҳисобига фаровон турмуш кечираётган ибратли оилалар сафи кўпайиб бормоқда.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018