Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА УНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ
02
август
2018

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА УНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА УНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ

Тинчлик! Ҳа, бу сўз замирида олам-олам маъно бор. Ўзбекистон авваламбор, тинчлик ҳукм сураётган давлат сифатида тан олинади. Бугун биз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида тинмай илдам ҳаракатланаётган ва улкан натижаларни қўлга киритаётган жаннатмакон мамлакатда яшамоқдамиз.
Давлатимиз ҳар қандай соҳада ўзига хос ютуқлар билан дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин олиб бормоқда. Лекин ана шу ютуқларни, тинчликни кўра олмасдан,ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш мақсадида вайронкор ғоялар билан жамиятни, инсонларнинг онгини заҳарлайдиган, ёшлар дунёқарашига салбий таъсир ўтказадиган оқимлар мавжудлиги киши кўнглини хира қилади. Ушбу иллатлар қаторига диний экстремизм, терроризм, одам савдоси кабиларни айтишимиз мумкин.
Булар ичида диний экстремизмга тўхталиб ўтадиган бўлсак, авваламбор бу сўз қандай маъно билдириши ва у қандай пайдо бўлганига эътибор қаратишимиз керак бўлади. Экстремизм (лотинча “экстремус”-“ўта” маъносини беради) ижтимоий-сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирлар, фикр-қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт. Экстремизм мазмунига кўра, диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра, ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Диний экстремизм ислом динида кенг тарқалган. Европада фундаменталистлар, Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар. Президентимиз таъкидлаганидек, аслини олганда, хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча серқирра. Улар сиёсий экстремизм, шу жумладан диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник, миллатлараро маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик асосидаги зиддиятларни, коррупция ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади. Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда ушбу муаммоларни бартараф этиш осон нарса эмас. Ҳозирда бутун дунё давлатлари ушбу муаммолар ҳақида бош қотираётир. Президентимиз эса бу борада анча олдин, биринчилардан бўлиб фикр билдирган ва бу каби ёт ғояларга қарши курашишга чақирган эдилар. Лекин, ўша вақтда бу масалаларга унчалик эътибор қаратилмаган эди. Ҳозирги кунда бу муаммолар барча давлатларда долзарб масалалардан ҳисобланади. Диний экстремизм, терроризм фақатгина бир кишининг ёки бир давлатнинггина эмас, балки бутун бир миллат, халқ, дунёнинг муаммоси саналади.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018