Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » СОҒЛОМ ЭЪТИҚОДГА ТАҲДИД ЁКИ БУЗҒУНЧИЛАРНИНГ ЯНГИ НАЙРАНГЛАРИ
02
август
2018

СОҒЛОМ ЭЪТИҚОДГА ТАҲДИД ЁКИ БУЗҒУНЧИЛАРНИНГ ЯНГИ НАЙРАНГЛАРИ

СОҒЛОМ ЭЪТИҚОДГА ТАҲДИД
ЁКИ БУЗҒУНЧИЛАРНИНГ ЯНГИ НАЙРАНГЛАРИ

Ислом динимиз таълимотига кўра агар ақида бузуқ, эътиқод ботил бўлса, кишининг амали беҳуда кетади ва ўзи залолат ботқоғига ботади. Соғлом эътиқод нафақат шахс учун, балки жамият учун ҳам муҳимдир. Қайси жамиятда кишилар эътиқоди тоза бўлса, ўша жойда мустаҳкам тинчлик бўлади. Аксинча, бузуқ эътиқодли кишиларданда хавфли одам бўлмайди. Улар ҳар бир жамият учун катта таҳдиддир.
Ҳозирда Араб мамлакатларида террорчилар халифалик барпо этиш даъвоси остида зўравонлик, қотиллик, бошқа дин вакилларига зуғум ўтказиш каби Ислом дини таълимотларига мутлақо зид ишларни амалга ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқмоқдалар. Масалан: “Ироқ ва Шом Ислом давлати” (ИШИД)ташкилотини таҳлил қиладиган бўлсак, 2006 йилнинг октябрь ойида “Ал-қоида” террорчи ташкилотининг Ироқдаги бўлинмасига турли гуруҳларнинг бирлашуви асосида “Ироқ Ислом давлати” ташкилоти юзага келган. Бу ташкилотга 2006 йилдан 2010 йилгача турли номдаги шaxслap бошчилик қилишган. 2010-йилдан Абу Бакр Ал –Боғдодий номи билан танилган Абдулло Иброҳим Ас-Самарий раҳбарлик қилмоқда. `Гуруҳ ташкилотчилари ўта шафқатсиз равишда террорчилик ҳаракатларини амалга oшиpиш билан ажралиб туради. ИШИД томонидан ҳарбийлар, шиа йўналишидаги мусулмонлар, ўз ғояларига эргашмаган фуқароларни оммавий қатл этиш, аҳоли гавжум жойларда ўзини портлатиб, террорчилик амалиётлари ўтказиш кенг қўлланилади.
Биргина 2013 йилда ИШИД Ироқ ҳудудида ўн мингдан зиёд террорчилик ҳаракатларини содир этди, Хутқуш террорчилар 80 га яқин портлатишни амалга оширган. Бугунги кунга келиб ИШИД энг хатарли террорчи гуруҳлардан бирига айланди десак муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш жоиз, Қуръони Каримнинг 50 дан зиёд сураси, 100 лаб оятларида мусулмонлар тинчлик ва бағрикенгликка чақирилган. Динга даъват қилишда мажбурлаш қатьий қораланади.
Уларнинг хато ишларидан яна бири одамларни кофирга чиқаришдир.
Аслида Исломда ким “Ла-илоҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ”деса у мусулмондир. Ким Ислом арконларини бажарса, уни кофир деб аташ жоиз эмас, дейилади.
Хуллас, таҳликали бугунги кунда юртимизда тинчликни асраш, фитналардан ҳушёр ва огоҳ яшаш давлат ва жамият олдидаги долзарб вазифамиз эканини, ушбу йўналишда давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш зарур экани ҳақида хулоса қилишимиз зарур .
Айни чоғда фарзандларимизни турли сохта ақидалар таъсиридан сақлаш ҳар бир ота-онанинг бурчи эканига эътиборини қаратишимиз лозим.
Айниқса, бугунги кунда хорижда ишлаётган ёки таҳсил олаётган ёшларни экстремистик оқимларнинг таъсиридан огоҳ этиш ва ҳимоялаш, шунингдек, фарзандларимизни Интернет тармоғида ақидапараст кучлар тарқатаётган Покистон, Сурия, Ироқ ҳарбий тўқнашувлар ўчоғига “Ҳижрат” қилиш ва “Жиҳод”да иштирок этиш гўё мусулмонларнинг бурчи экани ҳақидаги ёлғонларига, сохта даъволарга алданиб қолишларига йўл қўймаслик барчамизнинг долзарб вазифамиз ҳисобланади.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018