Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » ЁШЛАРНИ ЁТ ОҚИМЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАЙЛИК
04
август
2018

ЁШЛАРНИ ЁТ ОҚИМЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАЙЛИК

ЁШЛАРНИ ЁТ ОҚИМЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАЙЛИК

Мустақиллик, бу- олий неъмат. Асрлар давомида аждодларимиз эрк ва озодлик учун курашиб келганлар. Буни биз тарихдан яхши биламиз. Мана 23 йилдирки, мустақиллик шамоллари эсмоқда. Мана шу қисқа вақт ичида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар туфайли асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Шаҳарлар қиёфаси тубдан ўзгарди. Таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалар учун замонавий бино ва иншоотлар барпо этилиб, улар жахон стандартлари асосида жихозланмоқда. Истиқлол шарофати билан амалга оширилаётган бундай бунёдкорлик ишлари хамон давом этмоқда. Халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалиб бораётир.
Бугунги кунда мустақиллигимизни, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини кўролмайдиган турли оқимлар турли йўллар билан юртимизга кириб келмоқда. Уларнинг асосий мақсади – халқимизнинг тинчлигини бузиш, кўнгилларга вахима солиш.
Мовароуннаҳрга араблар VIII аср бошларида кириб келган, шу билан ислом дини ҳам кириб келган шундан бери халқимиз қалбига ва қонига Ислом дини ва маданияти сингиб кетган. Ислом дини халқимизни маърифатга, адолатга, ҳалолликга меҳр-оқибатли бўлишга чорлайди. Эндиликда эса динга путур етказаётган, ундан ниқоб сифатида фойдаланишга урунаётган турли оқимлар юртимизга кириб ёшлар онгини бузишга ҳаракат қилмоқда анашундай оқимлардан бири “Хизбут таҳрир” ёки тўла номи “Хизбут таҳрир ал исломий”, яъни ислом озодлик партияси, норасмий сиёсийлашган тузилмалардир. Бу оқим 1953 йилда исроилда пайдо бўлди асосчиси Тақиюддин Набахоний. “Хизбут таҳрир” тузилма жихатдан прамида кўринишда ташкил топган. Ташкилотга аъзо бўлаётган номзод ҳар қандай шароитда ҳам “Хизбут таҳрир” фаолияти ҳақидаги маълумотларни сир сақлашга қасам ичади. “Хизбут таҳрир” ҳаракати бутун дунё бўйича “муътамад”, яъни амир томонидан бошқарилади. Вилоятларга “маъсул”, туманларга эса “мусоид” раҳбарлик қилади. “Хизбут таҳрир” ташкилотининг маркази Лондонда жойлашган.
“Хизбут таҳрир” кўпгина мусулмон давлатлари, жумладан Миср, Иордания, Тунис, Ироқ, Жазоир, Саудия, Яман ва бошқа давлатларда ўз фаолиятини яширин тарзда олиб бормоқда. Бу тузилмага 2003 –йилгача Фаластинлик Абдулқадим Зуллим, 2003-йилдан бошлаб Ато Абу Рушта раҳбарлик қилмоқда, Мазкур диний ташкилот 1992 йилдан Ўзбекистонда махфий фаолият юрита бошлади. Хизбудчиларнинг мақсади тинч, осойишта давлатга фуқаролар урушини бошлаш, мамлакат иқтисодий фаолиятини издан чиқариш, миллатлараро ва динлараро низолар келтириб чиқариш, мамлакатга қурол –яроғ ва гиёҳвандлик моддаларини олиб кириб, фуқароларнинг тинч хаётига рахна солиш, мустақил давлатни қурол –яроғ ишлаб чиқарувчи мамлакатларга қарам қилишдир. Бу диний ташкилотнинг 3 кураш босқичи бор:
1. Тасқиф - тушунтириш ишлари. Онги тўлиқ шаклланмаган ёшларни ўз тузоғига илинтириш. Фикри заиф, таъсирчан ҳуқуқ-тарғибод органлари, ҳокимиятлардаги маъсул шахсларни ўз тарафига оғдариш.
2. Тафоул – биргаликда ҳаракат қилиш, фикриш кураш орқали “Умматнинг оёққа туриши, фикрий онглиги” йўлида фикрий инқилобга эришиш.
3. Инқилоб – тўнтариш, ҳукуматни уммат орқали қўлга киритиш. “Хизбут таҳрир”нинг ғояси Ислом таълимотидан узоқ ҳамда демократик ҳуқуқий давлат Конституциясига зиддир. “Хизбут таҳрир”нинг расмий фаолияти араб давлатларида тақиқланган. Бизнинг мамлакатимизда ҳам унинг фаолияти расман тақиқланади. Шу боис бу бузғинчи оқим ҳақида тушинтириш ишлари янада кучайтириб, унинг ёт таъсиридан ёшларимизни асрашимиз лозим.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018