Ishonch telefonlari:
(0375) 652-18-58
(0375) 652-14-65
Imkoniyati
cheklanganlar
» » МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАР ВА ҒОЯВИЙ ТАРБИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
07
август
2018

МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАР ВА ҒОЯВИЙ ТАРБИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАР ВА ҒОЯВИЙ ТАРБИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Муайян гурух, халқ, жамиятни мафкуравий таъсир доирасига тортишга уринишлар ҳамма вахт бўлган. Тарихга назар ташласак, бу жараён жамият ривожлана бориши билан бирга чуқурлашиб борганини, янги техник ва технологик тизимларнинг юзага келиши натижасида ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши, услуб ва воситаларнинг такоминлашуви содир бўлганини кўрамиз. Хусусан ҳозирги давирда мафкуравий таъсир ўтказиш жараёни тезкор ва катта шиддат билан кечаётганини қайт этиш зарур. Абдулла Қаҳҳор ўз хотиралирада ўзи ўша вақтда яшаб турган қишлоқ аҳолиси 1914 йилнинг декабрида эшитганини ёзади. Бугун эса кишилар дунёнинг турли исталган нуқтасида содир бўлаётган ходисалардан тезкор хабордор бўлиш имкониятига эга. Дунёнинг турли мамлакатларида телеэкран қаршисида ўтирган кишилар 2001 йилнинг 11 сентиябрда Нъю-Йоркда содир этилган террорчилик хуружини осмон ўпар бинолар яқинда турган одамлар билан бир вақтда кузатиш имконига эга бўлгани ҳам бунинг ёрқин мисоли бўла олади.
Юқоридаги каби тезкорлик муайян мафкуравий қадирятларни яшин тезлигида оммалаштириш тарқатаолиш имкониятини яратган, ер юзининг турли бурчакларида дунёга келаётган ғояларни миллионлар дунёқарашининг узвий қисмига айлантираётган матбуот, радио, телевидения, интернет каби ходисаларини тараққиёти туфайли содир бўлмоқда.
Шу билан бирга, мафкуравий таъсир жараёни олдингидан ҳам кенг қамров касб этиб бормоқда бу мафкуравий таъмирига ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари, аҳолининг турли қатламлари тортилганда яққол кўринади. Бу жараён шкнчалик кучлики, бугунги кунда жамият ҳаётининг бирор бир соҳасини мафкуравий таъсинридапн ташқарида ташқарида тасавур қилиш қийин.
Мафкуравий таъсирни амалга оширишда алоҳида олинган ташкилотлар ролининг кескин даражада ошиши ҳам кузатилмоқда.
Мафкуравий таъсирн аниқ белгиланган мақсадларда эришиш йўлида ҳар томонлама ва пухта ишланган режа асосида амалга оширилаётганини ҳам такидлаш зарур бу жараёнда хилма-хил институтларнинг изчил тарзда иштироки ҳам таъминланмоқда.
Мафкуравий жараёнлар ривожи муайян жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, миллий ўз-ўзини англашни этномаъданий қадирятларни зайифлаштириш ва барбод қилишга йўналтирилган ғоявий назарий қарашлар ва унга асосланган амалёт сифатида чиқадиган мафкуравий таҳдидларга ҳам ўзига ҳослик бағшламоқда.
Замонавий воқелик мафкуравий таҳдидларни амалга оширишда турли усуллар, одамларнинг диний, миллий ҳисиётларри, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммолардан шунингдек, замонавий техника (диск, телефонва бошқалар). Телекомуникатция воситаларидан усталик билан фойдаланишга харакат қилинаётганини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига мақул бўлган йўналишда ўзгартириш, диний экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда содир бўлмоқда.
Шунингдек демократия байроғи остида фуқароларнинг қонуний ҳокимият органлари фаолиятини издан чиқариш, зўравонлик ҳатди-ҳаракатларини амалга оширишга ундашлик интилишлар хам мавжудлигини ёддан чиқармаслик лозим. Бундай таҳдидлар “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида ҳам амалга оширилмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек, айрим қудратли давлатлар томонидан муайян мамлакатларга, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган худудларига нисбатан олиб борилаётган ана шндай ғаразли сиёсат дунёнинг айрим миллатларида тинч ҳаётнинг изидан чиқишига ҳокимият тепасига айнан ўша давлатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган кучларнинг келишига замин яратмоқда.
Шу билан бирга, маънавий оламимиз дахилсизлигини асраш учун тобора кучайиб бораётган мафкуравий таҳдидларга қарши доим сергак, огоҳ ва хушёр бўлиб яшашни ўрганиш, мураккаб ва таҳликали ҳаётни шавқитсиз ўйинлари бирёқлама ва сохта тасаввурлар шаклланмаслигига алоҳида эътибор бериш лозим. Бунинг учун кишиларимизда соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга хурмат-эҳтиром, ўз кучига ва эртанги кунига ўз ишонч туйғуларни янада камол топтириш зарур.
Бунда Президентимиз қайд этганларидек, улуғ аждодларимиз томонидан ишлаб чиқилган, минг йиллар давомида шаклланиб, сайқал топган комил инсон ҳақидаги аҳлоқий мезонлар мажмуини, замонавий тилда айтганда,шарқона ахлоқ кодексини, унинг ўзагини, мағзини ташкил этадиган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат каби юксак ахлоқий туйғу ва тушунчаларнинг маъно-мазмуни чуқур англаб етилишига улкан ахамият касб этади.
Ғоявий тарбиянинг долзарб вазифалари сирасида бепарволик ва лоқайдликни олдини орлиш, хушёрлик ва жонкуярлик тарбиялаш ҳам ўта муҳим эканини алоҳида таъкидлаш зарур. Бундай вазифанинг муваффаққиятли ҳал этилиши эса фуқароларимизда мамлакатимизда содир бўлаётган жараёнларда фаол иштирок этишга бўлган интилишни шакллантириш билан бир қаторда, юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини камол топтиришга хизмат қилади.
Hokimiyat haqida
-----------------------------------

-----------------------------
Power by: Maxmaniyozov Suxrob & Jasur Habibullayev ©2018